Самарқандда таркибида олтин бўлган рудаларни ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Самарқандда таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатларига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида бир гуруҳ шахсларнинг таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларни ноқонуний қайта ишлаш ҳолатига чек қўйилган.

Тадбир давомида Пахтачи туманида яшовчи Д.Ж, Н.Т. ва Э.В.нинг яшаш хонадонида таркибида соф олтин моддаси бўлган 3100 килограмм руда қумлари, 2 та печь ҳамда 3 та тегирмон борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Навоийда ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Навоийда ноқонуний тилла қазиб олмоқчи бўлган 4 нафар шахс заҳарланиб, ҳалок бўлгани, Самарқандда таркибида олтин бўлган тошларни ноқонуний қазиб олган гуруҳ аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Янгиликлар8:14 | 10.12.22
Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди