Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарлари кенгашида қатнашиш учун Қозоғистонга боради

Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда «Марказий Осиё — Россия» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга боради. Бу ҳақда Шерзод Асадов журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилди.

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, брифингда Шавкат Мирзиёев иштирокида жорий ҳафтада кутилаётган муҳим тадбирлар ҳақида журналистларга маълумот берилган.

Унга кўра, бошланган ҳафтада ҳам давлат раҳбарининг иш жадвалидан аввалги ҳафтадагидек ҳам ички, ҳам ташқи сиёсий масалаларда қатор тадбир, учрашув ва ташрифлар ўрин олган.

Давлат раҳбари 11 октябрь, сешанба куни Ўзбекистонга ташриф билан келган Татарстон раҳбари Рустам Миннихановни қабул қилади. Унда ҳудудлараро ҳамкорликни янги мазмун ва аниқ лойиҳалар билан ривожлантириш ҳамда амалга оширилаётган ҳамкорликдаги қўшма дастурларни янада жадаллаштириш масалаларининг муҳокамаси кўзда тутилган.

Шунингдек, 12-14 октябрь кунлари Президент Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилиши, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда «Марказий Осиё — Россия» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга боради.

Ташриф кун тартибида хорижий давлатлар, шу жумладан, Вьетнам вице-президенти Во Тхи Ань Суан, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ва бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ҳафта давомида Президентнинг мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланган қатор йиғилишлар ўтказиши режалаштирилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммитида иштирок этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинни 70 йиллик юбилейи муносабати билан «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотланганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди