Тож Маҳал қаршисидаги севишганлар, ёнаётган машина, қўлда ўйилган қовоқлар — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Украинанинг Чернигов вилоятида даладаги кунгабоқар йиғим-терими комбайнлари.

Фото: Reuters

Россиянинг Украинага ҳужуми пайтида Запорожья шаҳридаги ракета зарбаси натижасида катта зарар кўрган турар жой биноси.

Фото: Reuters

Украинанинг Киев шаҳри марказида Россия ҳарбий зарбасидан кейин автомобиллар ёнмоқда.

Фото: Reuters

Украина пойтахтига бир нечта ракета зарбаларидан сўнг қутқарувчи яраланган аёлга ёрдам бермоқда. Киев июнь ойидан бери биринчи марта ракеталар нишонига айланди. Украина армияси раҳбарининг айтишича, Россия кучлари душанба куни Украинага камида 75 та ракета учирди.

Фото: Getty Images

Киевга ракета зарбаларидан сўнг қисман вайрон бўлган офис биноси.

Фото: AFP

Президент Владимир Путин Россия хавфсизлик кенгаши аъзолари билан видеоалоқа орқали йиғилишда иштирок этмоқда.

Фото: Sputnik

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ракета учирилишини назорат қилмоқда.

Фото: Reuters

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Аризона штатининг Меса шаҳрида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар олдидан митинг чоғида «Американи қутқаринг» деган ёзувли кепкани тарафдорларига улоқтирмоқда.

Фото: Reuters

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатининг 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Давлат Бобоновни тақдирламоқда.

Фото: ЎзА

Буюк Британиянинг Лондон шаҳри марказида Маҳса Амини ўлимидан сўнг Эрон исломий режимига қарши норозилик намойиши чоғида парламент биноси олдида сочини олаётган киши.

Фото: Reuters

Италия Қизил Хоч жамияти кўнгиллилари уйсиз одамга ёрдам бермоқда. 10 октябрь Бутунжаҳон уйсизлар куни ҳисобланади. Бу уйсизликка дучор бўлган одамларнинг эҳтиёжларига эътибор қаратиш ва одамларга маҳаллий даражада муаммоларни ҳал қилишда иштирок этиш имкониятини бериш учун ташкил этилган.

Фото: Getty Images

Тайванда бўлиб ўтган миллий байрамда мамлакат байроғини кўтарган вертолёт шаҳар узра учиб ўтмоқда.

Фото: Reuters

Папа Франциск зиёратчиларга қўл силкимоқда.

Фото: AFP

Кениялик бодибилдингчилар машқ жараёнида.

Фото: Getty Images

Кувайтдаги университетда намойиш қилинган Урал бойўғлиси.

Фото: AFP

Лондондаги Букингем саройи олдида ғозлар тўдаси йўлни кесиб ўтмоқда.

Фото: Reuters

Сайёҳлар ёмғир вақтида Тож Маҳал қаршисида суратга тушмоқда.

Фото: AFP

Бутунжаҳон руҳий саломатлик кунига бағишланган 28-Кейптаун халқаро варраклар фестивалида болакай Гарри Поттер фильмидаги дементор тасвирланган варрак билан ўйнамоқда.

Фото: Reuters

Эстониянинг Таллин шаҳри марказидаги тўлин ой.

Фото: AFP

Шри-Ланкадаги қадимги қоя қалъаси Сигириянинг ҳаводан кўриниши. Бу жой тахминан 180 метр баландликдаги улкан қоя устунида жойлашган.

Фото: Shutterstock

Италиянинг Триест шаҳридаги елканли қайиқларнинг умумий кўриниши.

Фото: Getty Images

Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари ходимлари 90 йиллигини нишонлаш чоғида марш ўтказмоқда.

Фото: Getty Images

АҚШда намойиш этилган минглаб қўлда ўйилган қовоқлар.

Фото: Getty Images
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди