Тошкентда спиртли ичимликдан заҳарланиш оқибатида тўрт киши вафот этди

Тошкентда спиртли ичимликдан заҳарланиш оқибатида 4 киши шифохонада вафот этди. Бир нафари комада қолмоқда. Ҳолат юзасидан Бош прокурорнинг матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 8 октябрь куни 36 ёшли эркак соғлиғидан шикоят қилиб, шифохонага ётқизилган. Ва спиртли ичимликдан заҳарланиши оқибатида шифохонада вафот этган.

Шунингдек, 9 октябрь куни 44 ва 65 ёшли эркак ҳамда 56 ёшли аёл спиртли ичимлик истеъмол қилиб, соғлиғи ёмонлашгани сабаб шифохонага олиб келинган ва кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай вафот этган. Шу куни заҳарланиши сабаб олиб келинган 33 ёшли эркак эса комадалиги маълум қилинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жойлашган 5-сонли боғчада тарбияланувчилар оммавий заҳарланганди. Шунингдек, Хоразмдаги оилаларнинг бирида 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарлангани ҳамда уларнинг бир нафар фарзанди вафот этгани хабар қилинган.

Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Самарқандда маст фуқаро танишини уриб, ўлдириб қўйди
Янгиликлар16:32 | 5.12.22
Самарқандда маст фуқаро танишини уриб, ўлдириб қўйди