14:46 | 10.10.22 280

Тошкентдаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида тезлик 60 км/соатгача чекланади

Айрим кўчаларда 50 км/соатгача чекланиши мумкин

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 10 октябрь куни пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 километргача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 50 км/соатгача чекланади. Булар жумласига Алишер Навоий, Махтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўли киради.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, келгусида автомобиль тезлигини пасайтириш орқали йўл-транспорт ҳодисалари камайишига эришилган тақдирда пойтахтнинг барча кўчаларида тезликни пасайтириши бўйича таклиф киритилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил 1 декабрдан ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилиши маълум қилинганди. Шунингдек, молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берганларга мукофот тўланиши хабар берилганди.