23:24 | 10.10.22 297

Ўзбекистонда браконьерлар табиатга қанча зарар етказгани очиқланди

Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 111 фоизга кўп

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 9 ойи давомида браконьерлик бўйича 5994 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган, айбдорларга нисбатан жами 8,2 миллиард сўм жарима ва 7,9 миллиард сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган. Бу ҳақда АОКАда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 9 ойда 358 877 туп дарахт ва бутани кесиш, кўчириб ўтказиш, буташ бўйича 5806 та мурожаат келиб тушган. Шундан 2321 та мурожаатда 52 мингдан зиёд дарахтни кесишга ва 2108 та мурожаатда 134 мингдан зиёд дарахтни кесишга рад жавоби берилиб, қарийб 307 минг туп дарахт сақлаб қолинди.

Шунингдек, атмосфера ҳавосига умумий ташланмаларнинг 1,295 миллион тоннаси (58,8 фоиз) транспорт воситалари ҳамда 909 минг тоннаси (41,2 фоиз) саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда. 42 та ишлаб чиқариш ва саноат корхонасида жами 165 та чанг-газларни тутиб қолиш ускунасини таъмирлаш ва янгиларига алмаштириш ишлари амалга оширилди.

Санитар тозалаш корхоналари тасарруфида 4162 та махсус техника воситаси, 4142 та чиқинди йиғиш майдончаси, 18 899 та чиқинди контейнери, 195 та қаттиқ маиший чиқинди полигони мавжуд. Давлат томонидан тадбиркорларга битимлар асосида 1339 та махсус техника, 61 та полигон, 670 та чиқинди тўплаш шохобчаси, 50 та автотураргоҳ, 4648 та контейнер бириктириб берилди.

Шу билан бирга, браконьерликка қарши кураш тадбирлари давомида давлат инспекторлари томонидан жами 5994 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 8,2 миллиард сўм жарима  ва 7,9 миллиард сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган.

512 куб метр саксовулларни ноқонуний кесган 190 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан 525 миллион сўм жарима ва зарарлар, дарахт ва буталарни ноқонуний кесган 3170 нафар шахсга нисбатан 12,2 миллиард сўм жарима ва зарарлар белгиланди.

Соҳага оид аниқланган қонунбузарликлар сони 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 111 фоиз, белгиланган жарималар суммаси эса 117 фоизни ташкил этган. 951 та ҳолат бўйича 6,1 миллиард сўм жарима ва табиатга етказилган зарарларни ундириш юзасидан материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритилди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 306
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 230
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 940
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 440
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 398
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 448