АҚШ савдо вазири ўринбосари ҳафта охирида Ўзбекистонга келади

АҚШ савдо вазирининг ўринбосари Мариса Лаго 16 октябрь куни Тошкентга келади. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар берди.

Фото: «Dunyo» агентлиги

Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Америка делегациясига бошчилик қиладиган Мариса Лаго шу ҳақда маълум қилган.

Музокаралар чоғида бўлажак ташриф кун тартиби ва ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинган. АҚШ Савдо вазирлиги вакили ўзаро савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган қўшма дастур ҳамда ташаббусларни илгари суришда ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирган.

Таъкидланишича, АҚШ ҳукумати Ўзбекистоннинг ишбилармонлик муҳити ва республиканинг сармоявий жозибадорлигини сифат жиҳатдан яхшилаш борасидаги муваффақиятларини диққат билан кузатиб бормоқда. Савдо вазирлиги бундан кейин ҳам Ўзбекистон томони билан яқин ҳамкорлик қилади ва мамлакатимиздаги ўзгаришларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этади.

Америка делегациясининг Ўзбекистонда бўлиши давомида бир қатор вазирлик ва идораларда учрашув ва музокаралар, Америка ва маҳаллий компанияларнинг ишлаб чиқариш қувватлари билан танишувлар, Америка Савдо палатаси — AmCham Uzbekistan аъзолари билан алоҳида брифинг ўтказиш режалаштирилган. Бундан ташқари, АҚШ Савдо вазирлигининг қисқа муддатли бизнес амалиёти махсус дастури (SABIT) битирувчилари ва Ўзбекистон Ишбилармон аёллар ассоциацияси вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши назарда тутилмоқда.

«Вазир ўринбосари бошчилигидаги Савдо департаменти делегацияси пандемия тугаганидан бери Ўзбекистонга биринчи марта ташриф буюрмоқда. Мариса Лаго АҚШ савдо идорасининг Президент Жо Байден маъмуриятидаги бундай юқори даражадаги биринчи вакили сифатида мамлакатимизга келади», дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2018 йил октябрь ойида АҚШ савдо вазири Уилбур Росс Тошкентга ташриф буюрган эди. Уилбур Росс билан эришилган келишувларга мувофиқ, 2019 йил июнь ойида АҚШ Савдо вазирлигининг сертификатланган Савдо миссияси Ўзбекистондаги бизнес ва сармоявий муҳит билан яқиндан танишиш мақсадида Американинг 13 та йирик компаниялари билан Тошкентга келганди.

Аввалроқ АҚШ давлат котибининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элизабет Кеннеди Трюдо Ўзбекистонга келгани тўғрисида хабар берилганди. Ташриф давомида у Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов билан учрашган эди.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди