Байден Украинага замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришга ваъда берди

АҚШ президенти Жо Байден украиналик ҳамкасби Владимир Зеленсекий билан телефон орқали мулоқотда Вашингтон Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттириши, жумладан, «замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини» етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизматига таяниб, CNN хабар берди.

Фото: Reuters

Ҳужжатда келтирилишича, суҳбат Россия томонидан Украина энергетика, ҳарбий бошқарув ва алоқа объектларига уюштирилган қатор зарбалар сабаб бўлиб ўтган. Унда қайд этилишича, АҚШ президенти «Россиянинг Украинага, хусусан, Киевга зарбаларини қоралаган». Америка етакчисининг версиясига кўра, гап «маънисиз ҳужумлар» ҳақида кетмоқда.

«Президент Байден Украина мудофааси учун зарур қўллаб-қувватловни, жумладан, замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ваъда берган», — дея таъкидланади хабарда.

Шунингдек, Америка раҳбари «Россия катта харажатларни бошдан ўтказиши учун иттифоқчилар ва ҳамкорлари ҳамкорликни давом эттираётганига» ишора қилган. Шу билан бирга, мазкур ҳамкорлик «Украинагаиқтисодий, хавфсизлик ва гуманитар соҳада ёрдам кўрсатишга» йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Украина шаҳарларига ракета зарбалари Керч бўғозидан ўтган Қрим кўприги портлатилганидан икки кун ўтиб бошланди. Россия президенти Владимир Путин содир бўлгани воқеани теракт деб атаб, унда Украинани айблаганди. Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Дмитрий Медведев портлашга қарши Россиянинг жавоби фақат «террорчиларни тўғридан-тўғри йўқ қилиш» эканини маълум қилган. Президент Владимир Зеленский қатор шаҳарлар ўққа тутилгани юзасидан мамлакат фуқароларига видеомурожаат йўллаган.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди