Экология қўмитаси раисининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди

Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда Экология давлат қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Умарбек Ҳалилов ва ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди.

Фото: «Gazeta.uz»

Мазкур қарорга Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларни обод қилиш ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида келинган.

Умарбек Халилов ушбу лавозимда 2022 йилнинг январидан бери ишлаб келаётганди, у биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш, ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни олиш квоталарини бериш ва бошқа соҳалар учун жавобгар бўлган. Исломбек Боқижонов эса 2020 йилнинг апрелидан бери мазкур лавозимда фаолият юритган ва маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини ҳам назорат қилган.

«Gazeta.uz» сўровига кўра, қўмита матбуот хизмати ҳозирча «аниқ ҳеч нарса дея олмаслигини» маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Янгиликлар20:34 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото