Кривой Рог, Киев, Одесса ва Винница вилоятларида портлашлар содир бўлди

Украинанинг қатор ҳудудларида яна портлашлар содир бўлди, деб ёзмоқда маҳаллий ОАВлар.

Кадр: Telegram

«Одесса вилоятида портлашлар содир бўлди», — деб ёзади Telegram’даги «Strana.ua» канали. Шунингдек, ҳужум оқибатлари тасвирланган видео ҳам эълон қилинган бўлиб, аммо у расман тасдиқланмагани қайд этилган.


«Винницада портлашлар юз берди», — дейилади навбатдаги хабарда.

Бундан ташқари, Украинадаги Telegram каналларнинг ёзишича, Ровно, Кривой Рог ва Киев вилоятларида ҳам портлашлар эшитилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишламоқда.

Аввалроқ Россия қўшинлари 11 октябрга ўтар кечаси Запорожье вилоятига яна ракета зарбалари берилгани айтилганди. Маълумотларга кўра, Украинанинг қатор вилоятларида ҳаво «тревога»си эълон қилинган. 10 октябрь куни Украина шаҳарларига ракета зарбалари Керч бўғозидан ўтган Қрим кўприги портлатилганидан икки кун ўтиб бошланди.

Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни Россия Запорожьега 12 та ракета учиргани, 12 киши ҳалок бўлгани ва 49 киши яралангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Запорожьедаги турар жой биноларига уюштирилган ракета ҳужумида 11 киши ҳалок бўлгани маьлум қилинганди. Россия томонидан Запорожье вилоятининг эгаллаб олинган қисми маъмурияти вакили Владимир Рогов ҳам ичида тинч аҳоли бўлган машиналар колоннаси ўққа тутилганини айтган. У ҳужумда Украина қўшинларини айблаганди. Ҳужум оқибатида 30 киши ҳалок бўлганди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео