Ўзбекистон Жиноят кодексига учта янги ҳолат бўйича жавобгарлик нормаси киритилади

Бош прокуратура «Маданий бойликлар ноқонуний айланмасига қарши курашиш чоралари кучайтирилиши муносабати билан Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Фото: «Adolatnashr»

Лойиҳа билан Жиноят кодексига қуйидаги ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик киритилмоқда:

  • моддий маданий бойликларни Ўзбекистон божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш;
  • алоҳида тарихий, илмий, бадиий ёки маданий аҳамиятига эга бўлган ашёлар ва ҳужжатларни талон-торож қилиш (усулидан қатъи назар);
  • Ўзбекистон ва хорижий давлатлар халқлари бадиий, тарихий ва археологик мероси ашёларини Ўзбекистон ҳудудига қайтармаслик.

Соҳада ҳуқуқбузарликлар олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида алоҳида қимматга эга бўлган ашёларни талон-торож қилганлик учун алоҳида жавобгарлик чорасини белгилаш ва уларни содир этганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда. Жиноят кодексини 169-1-моддаси билан тўлдирилиб, ушбу жиноят бўйича субъект ёшини 14 ёш этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

Аввалроқ Давлат божхона қўмитасининг «Божхона қиймати декларациясини тўлдириш йўриқномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди. Ҳужжат божхона қийматини аниқлаш усулидан келиб чиққан ҳолда декларация устунларини тўлдириш тартибини, илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати ва шартларини белгилайди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Жиноят кодексида «оммавий тартибсизликка даъват қилганлик» учун ҳам жавобгарлик белгиланиши ва Ўзбекистонда жиноят ишлари бўйича айбга иқрорлик тўғрисида келишув жорий этилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда диний мазмундаги материалларни ноқонуний тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш жиноят қонунчилигидан чиқарилиши маълум қилинган.

Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Нукус воқеалари иштирокчилари қийноққа солинганми?
Янгиликлар18:37 | 30.11.22
Нукус воқеалари иштирокчилари қийноққа солинганми?