20:02 | 11.10.22 402
Ўзбекистонда «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади
Шунингдек, аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади
Ўзбекистонда 2023 йилдан «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларда тизимли муаммоларни ҳал қилиш бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Таъкидланишича, ҳар бир маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун 2023 йилдан «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади.
Шунингдек, ҳар бир вилоятнинг биттадан туманида 2023 йил 1 январдан тажриба тариқасида аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади. Бунда:
- ундирилган мол-мулк ва ер солиғи маҳалла бюджетида қолади;
- ҳар йили 1 февралга қадар ҳокимлар маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчилари билан бирга маҳалла бюджети ҳисобидан ҳал қилинадиган лойиҳалар рўйхатини туман Кенгашларига тасдиқлаш учун киритади;
- келгуси йил якунида ушбу тажриба барча ҳудудларда жорий қилинади.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида ғолиб маҳаллаларга 1 трлн сўм ажратилди
- Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» лойиҳалари учун маблағлар 8 трлн сўмга етказилади
- Ўзбекистонда 2022 йили маҳаллаларни обод қилиш учун қарийб 29 трлн сўм ажратилди
- «Ҳеч бир фуқаро ўзининг муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак» — Президент