Ўзбекистонга контрабанда товарларини олиб кираётганларга қандай жазо қўлланилади?
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича комплаенс-назорат тизими: инновациялар ва натижалар» мазусида божхона органлари мансабдор шахслари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда анжуманда қатнашган «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Тадбирда «Bugun.uz» ташкилот мансабдор шахсларига мамлакатдаги ноқонуний тамаки маҳсулотларига оид вазият билан боғлиқ масалалар билан мурожаат қилди.
Божхона ходимлари маълум қилишларича, 2022 йилнинг 8 ойида ноқонуний тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ 237 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган, айбдор шахсларга нисбатан, ЎзР ЖКнинг тегишли моддаларига кўра 60 та жиноий иш қўзғатилган, суриштирувга оид масалалар ҳал қилиш учун прокуратурага юборилган.

Шунингдек, ҳуқуқбузарликка оид ҳаракатлар бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига кўра 173 та маъмурий иш қўзғатилган ва жиноий судларга кўриб чиқиш учун тақдим этилган.
Шунинг баробарида, 4 та иш бўйича тергов-суриштирув ишлари кечмоқда.
Ноқонуний тамаки маҳсулотларининг йўқ қилиниши борасида – у Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган, суд қарорига кўра мусодара этилган тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш тартибини белгиловчи низомга мувофиқ амалга оширилади . Унга кўра, мусодара қилинган тамаки маҳсулотларини йўқ қилишни ташкил этиш давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади:
— мулкни олиб қўйишни амалга оширган ваколатли органнинг мансабдор шахси;
— Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакили;
— Санитария-эпидемиологик хизмат органининг вакили;
— хатловга олинган мулк бутлигига масъул шахс (ташкилот вакили);
— камида икки нафар холис гувоҳдан иборат комиссиянинг мажбурий иштирокида амалга оширилади.
«Тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш билан шуғулланувчи ташкилот фақат божхона органлари эмас. Бунинг учун комиссия тузилган. Ҳаммаси ошкора бўлади ва оммавий ахборот воситаларида очиқ эълон қилинади»,- деди ДБҚ раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов.
Эслатиб ўтамиз, йўқ қилиш жараёнига мулкни олиб қўйган мансабдор шахсларнинг келмаслиги маҳсулот йўқ қилинишига тўсқинлик қилмайди.