ЎзМУда йўқолган нодир қўлёзмалар иши бўйича суд ҳукми ўқилди

Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ)да йўқолган нодир қўлёзмалар иши бўйича суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» кўрсатувида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2019 йилдаги таъмирлаш ишларидан сўнг университетнинг нодир қўлёзмалар сақланадиган музейи фаолияти тикланмаган.

Шунингдек, 2021 йил декабрига қадар у ердаги 100 дан ортиқ қимматбаҳо ва ўта нодир китоблар кетма-кетликда йўқолган. Маълумотларга кўра, жами зарар 2,6 миллиард сўм деб баҳоланган.

Музокаралар чоғида прокурор суддан судланувчини 6 йилу, 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиб, 2,6 миллиард сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган. Судланувчи, ЎзМУ Ахборот ресурс маркази директори И.К. терговда унга қўйилган айбловлар ўз исботини топмаганини ва китобларни ўғирламаганини таъкидлаган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчига узил-кесил 2 йил мансабдорлик ва моддий-жавобгарлик берувчи лавозимларда ишлашни тақиқлаш ҳамда 5 йилу 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган.

Шу билан бирга, удланувчи ва унинг яқинлари ҳамда адвокати ҳукмдан норози эканини, апелляция шикоятини беришини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўзбек тилидаги эски қўлёзма топилгани ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, китобнинг хотимасида қўлёзма ҳижрий 1027 йил ражаб ойи санаси қайд этилган. Бу 1618 йилнинг июнь-июль ойларига тўғри келади. Ҳозирча қўлёзма кимнинг қаламига мансуб экани, ким томонидан, қаерда кўчирилгани маълум эмас.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео