Палов пишираётган Лукашенко, чиқиндихонада ишлаётган болалар, дафн маросимида қатнашаётган қўғирчоқ — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Киевга берилган ракета зарбаларидан сўнг ёнаётган машина олдидан ўтиб кетаётган тиббиёт ходими.

Фото: Getty Images

Россиянинг Киевга берган ракета зарбаларидан сўнг уйидан мушугини кўтариб чиқаётган аёл.

Фото: AFP

Украиналик аскар ракета зарбалари вақтида аёл ва унинг кучукларига ёрдам кўрсатмоқда.

Фото: EPA

Россия ракета ҳужуми пайтида одамлар метро бекати ичида бошпана топмоқда.

Фото: Reuters

Украинанинг Киев шаҳрида Россия ракета ҳужуми пайтида одамлар метро бекатида бошпана топмоқда.

Фото: Reuters

Фаластинлик эркаклар скутерда ёнаётган ахлат ёнидан ўтмоқда.

Фото: AFP

Ёшлар ва талабалар Ким Сен Ир майдонида Корея Меҳнат партияси ташкил топганининг 77 йиллигини нишонламоқда.

Фото: AP Photo

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатда ҳукмрон Ишчилар партияси ташкил топганининг 77 йиллиги муносабати билан Рёнпҳо иссиқхонасининг очилиш маросимида иштирок этмоқда.

Фото: Reuters

Беларусь президенти Тожикистонга ташрифи давомида мамлакат президенти Эмомали Раҳмон билан палов пиширмоқда.

Фото: «Пул Первого»

Индонезиянинг Аче провинциясида тошқин оқибатида сув остида қолган уйининг томида ўтирган киши.

Фото: AFP

«Жулия» тропик бўрони ўтиб кетганидан кейин тошқиндан жабрланган одамлар Кортес департаментида қайиқда эвакуация қилинмоқда. Бўрон натижасида 11 киши ҳалок бўлиб, саккиз киши бедарак йўқолди.

Фото: AFP

Венесуэланинг Арагуа штатида кучли ёмғир оқибатида содир бўлган кўчкидан сўнг бедарак йўқолганларни қидираётганлар.

Фото: AFP

Бангладешнинг Ҳолишаҳар ахлатхонасида ишлаётган болалар.

Фото: Getty Images

Финляндиянинг ғарбий қисмидаги Исокиро шаҳрида ўз уясида ишлаётган асаларилар.

Фото: Getty Images

Вашингтондаги ёдгорлик ортидан тўлин ой кўринмоқда.

Фото: AP Photo

Болливуд юлдузи Амитабх Баччаннинг уйи олдида актёрнинг 80 ёшини нишонлаётган мухлис.

Фото: AP Photo

АҚШдаги оролда қуёш чиқиш вақтида ўтказиладиган анъанавий ҳинд маросимини адо этаётган аёл.

Фото: Reuters

Сеул мода ҳафталигида суратга тушаётган қиз.

Фото: Getty Images

Британия музейидаги Миср иероглифлари қаршисида турган аёл.

Фото: PA

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида синовдан ўтказилаётган учар такси.

Фото: AP Photos

Италия—Бельгия театри режиссёри Франко Драгоннинг дафн маросимида оила аъзолари ва қариндошлар иштирок этмоқда.

Фото: Shutterstock
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Самарқандда маст фуқаро танишини уриб, ўлдириб қўйди
Янгиликлар16:32 | 5.12.22
Самарқандда маст фуқаро танишини уриб, ўлдириб қўйди