12:04 | 11.10.22 369

Қашқадарёда икки йигит қалбаки 13,4 минг долларга Cobalt сотиб олди

Бош прокуратура департаменти ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатган

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида сотиб олинган автомобиль эгасига қалбаки пулларни берган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум қилинишича, 7 октябрь куни Шаҳрисабз тумани «Шаматон» маҳалласида яшовчи 25 ёшли А.Жумаев ҳамда 23 ёшли Р.Муродов фуқаро М.Назарованинг Cobalt’ини 13,4 минг долларга сотиб олишга келишган. Улар ўзларида аввалдан сақлаб келган қалбаки бир хил серия ва рақамларга эга бўлган 134 дона 100 долларлик купюрада жами 13,4 минг долларни фуқаро М.Назаровага транспорт воситаси пули сифатида берган.

10 октябрь куни Бош прокуратура департаментининг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан А.Жумаев ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми «б,в» бандлари ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ ДХХ қалбаки пул тайёрлаётган уюшган гуруҳни қўлга олгани хабар қилинганди. Бундан ташқари, Тошкент вилоятида қалбаки пулларни муомалага киритган эркак ушланган.


AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 28
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 602
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 192
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 373
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 429
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 259