Россия Украинага 10 октябрь куни уюштирган ҳужумларига қанча сарфлагани маълум бўлди

Forbes журналининг украинча версияси 10 октябрь куни Украина шаҳарларига уюштирилган ҳужум Россия бюджетига қанчага тушганини ҳисоб-китоб қилди. Нашр версиясига кўра, ҳужум учун 400-700 миллион доллар сарфланган.

Фото: InformNapalm

Украина расмийларининг баёнотларига кўра, мамлакат ҳудудига 84 та қанотли ракета учирилган, шунингдек, 24 та учувчисиз учиш қурилмаси ҳаракатга келтирилган.

Қайд этилишича, ҳар бир ракетанинг тури аниқ бўлмагани боис уларнинг нархи кенг диапазонда баҳоланган. Мавжуд маълумотларига ишониладиган бўлса, Украинага Х-101, Х-555, «Калибр», «Искандер», «Торнадо-C» ва «C-300» ракеталари отилган.

Forbes ўз ҳисоб-китобини амалга оширишда қуйидагича баҳолашдан фойдаланган: Х-101 ракетасининг нархи — 13 миллион доллар, «Калибр» — 6,5 миллион доллар, «Искандер» — 3 миллион доллар, «Оникс» — 1,25 миллион доллар, Х-22 — 1 миллион доллар, «Точка-У» эса 300 минг доллар. 10 октябрь куни учирилган жами дронларнинг қиймати бир неча миллион долларни ташкил этади.

Forbes’нинг ёзишича, урушнинг дастлабки икки ойида Россия қўшинлари Украинага 1,3 мингдна ортиқ ракета учирган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 7,5 миллиард долларни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Украина шаҳарларига ракета зарбалари Керч бўғозидан ўтган Қрим кўприги портлатилганидан икки кун ўтиб бошланди. Россия президенти Владимир Путин содир бўлгани воқеани теракт деб атаб, унда Украинани айблаганди. Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Дмитрий Медведев портлашга қарши Россиянинг жавоби фақат «террорчиларни тўғридан-тўғри йўқ қилиш» эканини маълум қилган. Президент Владимир Зеленский қатор шаҳарлар ўққа тутилгани юзасидан мамлакат фуқароларига видеомурожаат йўллаган.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди