Россияда Facebook, Instagram, WhatsApp фаолияти террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилди

Россияда Facebook, Instagram WhatsApp’га эгалик қилувчи Meta компанияси ва «Весна» ҳаракатига террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган. Бу ҳақда «Меduzа» хабар берди.

Қайд этилишича, тегишли реeстр Росфинмониторинг томонидан юритилади. Ушбу рўйхатга киритилган ташкилотлар ва шахслар аслида фақат маблағларни бошқариш имкониятидан маҳрум бўлади.

Шунингдек, Meta’ни «экстремистик ташкилот» деб тан олиш ва унинг Россияда фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қарор 21 март куни қабул қилинган. Мамлакатда Facebook ва Instagram тармоқлари блокланди. Лекин чекловлар компанияга тегишли бўлган WhatsApp мессенжерига таъсир қилмаган.

«Весна» ижтимоий ҳаракати фаоллари Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан кейин урушга қарши ҳаракатларга чақирган. Сентябрь ойи охирида Cанкт-Петербург прокуратураси «Весна» ҳаракатини «экстремистик» деб тан олишни талаб қилган, аммо 11 октябрь ҳолатига кўра, суд бу масала бўйича қарор чиқармаган.

Аввалроқ Россияда қайси ОАВ ва ижтимоий тармоқлар блоклангани ҳақида хабар берилганди. Маьлум қилинишича, Facebook’дан фойдаланиш имконияти тахминан 30 фоизни ташкил этади. Twitter блокланган ресурслар рўйхатига қўшилган бўлиб, ресурсдан фойдаланиш атиги 17 фоиздан иборат. «Настоящего времени», «New Times», «Крым.Реалии» ва «Интерфакс-Украина»нинг рус тилидаги сайтлари ҳам блокланган. Бош прокуратура талаби билан Украинанинг «Гордон», «Корреспондент» ва «Украинская правда» нашрлари тақиқланган сайтлар реестрига киритилган.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди