Самарқандда 70 нафардан ортиқ мансабдор шахс маст ҳолда транспорт бошқаргани маълум қилинди

Самарқандда давлат идораларида ишловчи 74 нафар шахс маст ҳолда автомашина бошқаргани маълум қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Республика Олий суди томонидан транспорт воситаларининг маст ҳолда бошқариш ҳамда транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг кўрилиши бўйича суд амалиёти умумлаштирилган. Унинг натижаларига кўра 2022 йил 5 cентябрь куни Раёсат қарори қабул қилинган.

Шунингдек, Раёсат қарорида Самарқанд вилоят ҳудудида мазкур тоифадаги ҳуқуқбузарликлар ошганлиги, шу жумладан аёллар ва давлат идоралари ходимлари томонидан содир этилиш кўрсаткичи юқори эканлиги қайд этилган.

Самарқанд вилоят судлари томонидан 2021 йил давомида жами кўриб тамомланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар 49 618 нафар шахсга нисбатан 37 859 тани ташкил этган. Шундан 6506 нафар шахсга нисбатан 6400 таси мазкур тоифадаги ишлар ҳисобланади.

41 нафар хотин-қиз маст ҳолда автомашина бошқаргани учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, 12 нафар хотин-қиз мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шу билан бирга, давлат идораларида ишловчи 74 нафар шахс маст ҳолда автомашина бошқарган, яна шунчаси мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан бош тортган. Мазкур тоифадаги ҳуқуқбузарликни содир этган давлат идораси ходимлари орасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки назорат қилувчи идораларнинг масъул мансабдор шахслари ҳам борлиги маълум қилинган.

Вилоят суди тизимида 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ 3416 та иш (3474 нафар шахсга нисбатан) кўриб тамомланиб, 3054 нафарига жарима, 363 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Маст ҳолатда автомашина бошқариб, маъмурий жазо олганларнинг 40 нафарини аёллар, 3 нафарини вояга етмаганлар ҳамда 179 нафарини 60 ёшдан ошганлар ташкил қилган.

Ўтган январь-сентябрь ойлари давомида вилоят суди тизимида мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш билан боғлиқ 843 та иш (843 нафар шахсга нисбатан) кўрилган. Мазкур ишлар бўйича 750 нафар шахсга жарима, 86 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Маъмурий жазо олганларнинг 6 нафари аёллар, 64 нафарини 60 ёшдан ошганлар ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклагани, Хоразмда маст ҳайдовчи Nexia’да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборгани, Тошкентда маст аёл ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда маст ҳайдовчининг устидан кулган ЙПХ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди