Тошкентдаги уй-жойлар ижарасининг ўртача нархи маълум қилинди

Тошкент шаҳридаги уй-жойлар ижарасининг ўртача нархи маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолати бўйича солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган. Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра, Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 миллион сўмдан кўпроқни ташкил қилади.

Ҳудудларда ижара ҳақининг ўртача миқдори 630 минг сўмдан 977 минг сўмгачани ташкил қилмоқда.

Республикада ижарага берилган турар жой объектлари:

  • 2 миллион сўмдан 5 миллион сўмгача — 3240 та;
  • 5 миллион сўмдан ортиқ — 255 та.

Шунингдек, солиқ солиш мақсадида 2022 йилда кўчмас мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 квадрат метр яшаш майдони:

  • Тошкент шаҳрида — 15 500 сўм;
  • Нукус ва вилоят марказларида — 9 500 сўм;
  • бошқа аҳоли пунктларида — 4 000 сўм этиб белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар таркибига киради ва 12 фоиз ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади. Турар жойларни талабаларга ижарага берган фуқаролар ушбу даромади учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўламайди.

Аввалроқ Ўзбекистонда квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ва нархни асоссиз ошириш ҳолатларига изоҳ берилганди. Таъкидланишича, ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади. Ижара шартномасини ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиш муайян асосларга кўра фақат суд тартибида амалга оширилади. Шунингдек, Ўзбекистондаги талабаларга икки ойлик ижара ҳақи ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилиши маълум қилинганди.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди