Тошкентнинг айрим ҳудудлари 12 октябрь куни вақтинча газ таъминотидан узилади

Тошкент шаҳри Чилонзор ва Яккасарой туманларининг айрим ҳудудлари 12 октябрь, чоршанба куни вақтинча газ таъминотидан узилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Чилонзор тумани, Тирсакобод 4-тор кўчасида жойлашган газ қувурини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли 12 октябрь куни соат 10:00 дан соат 18:00 га қадар Чилонзор тумани, Гавҳар кўчасидаги хонадонларда, 4 та улгуржи ташкилотда ҳамда Яккасарой тумани, Гавҳар кўчасидаги 1 та улгуржи ташкилотда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, 4 та ҳар хил турдаги кичик ишлаб чиқариш корхонаси ва 1 та «Ўзгариш газ транс» автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси вақтинча таъминотсиз қолади.

Аввлроқ Андижон шаҳрининг айрим ҳудудлари электр энергиясидан вақтинча узилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-июль ойларида элекетр энергиясини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қисқаргани айтилган хабарларни рад этганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото