Украина Россия билан ҳалок бўлган 62 ҳарбийнинг жасадларини алмашди

Украина ва Россия ўртасида ҳалок бўлганларнинг жасадлари ва асирлар алмашинувини бўлиб ўтди. Бу ҳақда Украина Вақтинча босиб олинган ҳудудларни реинтеграция қилиш вазирлигига таяниб, Meduza хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Қайд этилишича, бунинг доирасида Киев 62 та украиналик ҳарбийнинг жасадини, жумладан, Еленовка колониясида сақланган ҳарбий асирларни алмашган. Россия томони алмашинув ҳақида ҳеч қандай маълумотларни эълон қилмаган.

Еленовка колонияси Донецк вилоятининг Россия назорати остида бўлган ҳудудида жойлашган. Мавжуд маълумотларга кўра, у ерда май ўрталарида асирга олинган «Азов» полкининг ҳарбийлари ҳам сақаланади.

Эслатиб ўтамиз, Москва Киев билан асирларни алмашгани ҳақида бундан олдин 22 сентяюрь куни хабар берилганди. Ўшанда 200 дан ортиқ ҳарбий асирлар ватанига қайтган эди. Ундан олдин томонлар июнь ойида асирларни алмашган. Иккала томон ҳам «144 га 144» форматида ҳарбий хизматчиларни алмашишини тасдиқлаган. Ўша вақтда Россия Мудофаа вазирлигидаги украина асирлари сони 6 мингдан ортиқ эди.

3 август куни мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасадлари ва асирларни 27 маротаба алмашганини маълум қилганди. 2 сентябрь куни Украина мувофиқлаштириш штаби Киев 14 нафар ҳарбийни асирликдан қайтарганини билдирган.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди