Йенс Столтенберг: «Украина билан урушда Россиянинг ғалабасига йўл қўйиб бўлмайди»

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина билан урушда Россиянинг ғалабасига йўл қўйиб бўлмаслигини, чунки бу НАТО учун мағлубият бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

«Россиянинг Украина билан урушидаги ғалабаси НАТОнинг мағлубияти бўлади, бунга йўл қўйиб бўлмайди», — деди Столтенберг. Шу билан бирга, альянс бош котиби НАТО Украина можаросида иштирок этмаслигини яна бир бор таъкидлади.

«Биз Россия ядровий кучларини диққат билан кузатиб борамиз. Россиянинг ядровий қуролдан фойдаланиш борасидаги ниятида ҳеч қандай ўзгариш кўрмаяпмиз. Лекин ҳушёр бўлишда давом этамиз», — деди Столтенберг.

Шунингдек, у НАТО Шимолий Атлантика альянси аъзолари бўлган мамлакатларнинг муҳим инфратузилмасини ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича чоралар кўриш ниятида эканлигини таъкидлади.

Бош котибнинг сўзларига кўра, 12—13 октябрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган альянс давлатлари мудофаа вазирлари йиғилишида НАТО ўқ-дорилари ва ускуналари захираларини кўпайтириш масаласи муҳокама қилиниши режалаштирилган. Столтенбергнинг қайд этишича, НАТО Украинага ҳарбий ёрдамни ошириш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленский 30 сентябрь куни КХДР, ЛПР, Херсон ва Запорожье вилоятлари Россия таркибига қабул қилинганидан кейин тезлаштирилган асосда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берди. Шундан сўнг Столтенберг ташкилотга аъзолик аризаси барча аъзолар томонидан қўллаб-қувватланиши кераклигини айтди.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди