Запорожье бир ҳафтада тўртинчи марта ўққа тутилди

Россия қўшинлари 11 октябрга ўтар кечаси Запорожье вилоятига яна ракета зарбалари берилди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Старух хабар берди, деб ёзади Meduza.

Унинг сўзларига кўра, ҳужум инфратузилма объектларига амалга оширилган. Ҳалок бўлганлар ва етказилган зарарларга оид маълумотларга аниқлик киритилмоқда.

Фото: Telegram / Анатолий Куртев

Запороже шаҳар кенгаши котиби Анатолий Куртевнинг маълум қилишича, зарбалар оқибатида мактаб, шифохона ва турар жой биноларига зарар етган. У ўзининг Telegram’даги канали орқали ракета ҳужумлари оқибати тасвирланган суратларни эълон қилган.

Маълумотларга кўра, Украинанинг қатор вилоятларида ҳаво «тревога»си эълон қилинган. Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёзишича, 10 октябрь куни энергетика инфратузилмаси объектларига уюштирилган ҳужумлар оқибатида ҳозирда 300 дан ортиқ аҳоли пункти электр таъминотисиз қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни Россия Запорожьега 12 та ракета учиргани, 12 киши ҳалок бўлгани ва 49 киши яралангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Запорожьедаги турар жой биноларига уюштирилган ракета ҳужумида 11 киши ҳалок бўлгани маьлум қилинганди. Россия томонидан Запорожье вилоятининг эгаллаб олинган қисми маъмурияти вакили Владимир Рогов ҳам ичида тинч аҳоли бўлган машиналар колоннаси ўққа тутилганини айтган. У ҳужумда Украина қўшинларини айблаганди. Ҳужум оқибатида 30 киши ҳалок бўлганди.

ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
Янгиликлар13:11 | 6.12.22
ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради