«Баъзилари ижара ҳақи тўлай олмай қолиши ҳам мумкин». Отабек Бакиров Ўзбекистонга келаётган россияликлар ҳақида

Иқтисодчи Отабек Бакиров «Kommers.uz» нашрига берган интервьюсида Ўзбекистондаги меҳнат бозорида қайси соҳа вакилларига талаб юқорилиги ҳақида гапирди.

Кадр: YouTube

Унинг сўзларига кўра, аввало Ўзбекистон меҳнат бозорига кимлар керак эканини англаб олиш керак. Аниқлаштириб олингандан кейин уларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича очиқ сиёсатни қўллаб-қувватлаш лозим.

«Айни пайтда Ўзбекистон меҳнат бозорида ҳаддан ташқари ортиқча таклиф, хусусан, кам меҳнат ҳақи талаб қиладиган сегментларда бизга муҳожирлар керакми? Токарлар, слесерлар ёки қишлоқ хўжалигида меҳнат қиладиган деҳқонлар керакми бизга? Бизда бусиз ҳам ортиқча таклиф мавжудку. Яъни юқори малака талаб қилмайдиган, жисмоний меҳнат эгалари бизнинг меҳнат бозоримизга керак эмас. Бусиз ҳам шу таклифни ўзлаштира олаётганимиз йўқ.

Эътибор берадиган бўлсак, асосан жисмоний меҳнат талаб қиладиган ватандошларимиз Қозоғистон, Россияда фаолият кўрсатяпти. Ортиқча ишчи кучи бўлгани учун, яъни шу сегментда ортиқча. Шунинг учун ўзимизга нисбатан ўзимиз рационал қарорларни қабул қилишни ўрганишимиз керак. Худди Европа Иттифоқи, Япония, Корея каби. Ўзларига ўзларига Кореянинг, Япониянинг ривожи учун қайси соҳа мутахассислари керак деган саволга рационал жавоб олиб, шу жавобдан келиб чиқиб сиёсат юритишимиз керак.

Шунинг учун бекорга айтмаяпман бизда катта ақлий салоҳият талаб қилинадиган сегментларда бизда талаб юқори. Ва энг асосийси нарх юқори. Мисол учун, Европа ёки Россиядаги 10 минг долларлик мутахассисни урушгача 15-20 минг долларга жалб қилиб келганмиз. Бизга қимматга келган, чунки Ўзбекистон билан боғлиқ бошқа рисклар ҳам бор. Ҳеч ким Ўзбекистонни ўзидан ўзи тенг шароитда танламайди, афзалроқ шароитларда танлайди, бундан шароит яратиш учун эса 1,5-2 баробар кўпроқ ҳақ беришимизга тўғри келган шу пайтгача», — дейди у.

Бакировнинг таъкидлашича, ҳозирда дизайнерлар, креатив фикрлайдиганлар мамлакатга келмоқда ва бундан Ўзбекистон иқтисодиёти ютади. Унинг қайд этишича, сентябрда кириб келаётган тўлқин — бу 25-30 ёшдаги, Россияда потенциал сафарбарлик сафига тушадиган қатлам.

«Яна бир тарафдан хурсанд бўлишимиз керакки, уларнинг Ўзбекистонга қочиб келиши урушга борадиганлар сонини камайтиради. Гуманитар тарафи шу, яъни биз умуминсоний қадриятлар нуқтаи назаридан иш тутяпмиз.

Қозоғистоннинг 150 минг, 200 минг муҳожирни қабул қилишини оқлаш керак, ҳозирги шароитда оқлаш керак. Айни пайтда чақириқларни ҳам ҳис қилиб туришимиз керак. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, кириб келаётган россиялик муҳожирларнинг 15 кундан кейин жамғармалари тугаши мумкинлигини, айримлари Ўзбекистонда иш топа олмай қолиши мумкинлигини, баъзилари ижарага ҳам пул тўлай олмай қолишини тасаввур қилишимиз керак. Шунинг учун эйфорияга ҳам берилмаслигимиз, хушёрликни ҳам оширишимиз керак», — дейди у.

Аввалроқ Отабек Бакиров Россиядан келган муҳожирларнинг 5 минг нафарига Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқи берилгани тўғрисидаги саволга ойдинлик киритганди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди