Бугун оқшоми. Қозоғистонга борган Президент, сафарбарликка чақирилган Ўзбекистон фуқароси, Путин билан учрашишни истамаётган Байден

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Қорақалпоғистонда шифокор 76 ёшли ҳамкасбининг пластик картасидан пул ўғирлади

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида яшовчи 76 ёшли фуқаро пластик картасидан тўрт миллион сўм ўғирлангани бўйича ариза ёзган. Маълум бўлишича, унинг банк картасидан пул ўғирлаган шахс 31 ёшли шифокор ҳамкасби бўлиб чиққан. Гумонланувчи таваккалчиликка асосланган ўйинларга берилиб кетгани сабабли шеригининг кексалигидан фойдаланиб, унинг банк картаси бошқарувини ўзининг телефонидаги мобил иловасига ўтказиб олиш орқали пулларни ўзлаштирган.

Фото: «Bugun.uz»

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентининг таклифига биноан 12 октябрь куни Остона шаҳрига жўнаб кетди. Давлат раҳбарини Остона шаҳридаги халқаро аэропортда Қозоғистон Бош вазири Алихон Смаилов кутиб олди. Президент Қозоғистон пойтахтида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларида иштирок этади. Ушбу саммитлар доирасида ҳамкор мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Москвадаги Ўзбекистон фуқаросига сафарбарликка чақирув қоғози келди

Россиянинг Москва шаҳрида яшайдиган Ўзбекистон фуқаросига урушга сафарбарлик чақирув қоғози келди. Таъкидланишича, ўзбекистонлик Сирож Набиевга Россия Федерацияси фуққаролигини қабул қилмагани ва ҳеч қандай ҳарбий рўйхатда турмаганига қарамай урушга сафарбарлик қоғози келган. Набиев бу бўйича Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилган.

Фото: «Астра»

Дунёда нима гап?

Украинадаги энергия объектларининг қарийб 30 фоизига зарар етказилди

Россиянинг 10 октябрда берган ракета зарбалари оқибатида Украина энергетика объектларининг қарийб 30 фоизига зарар етказилган. Таъкидланишича, мамлакатнинг 15 та вилоятида электр узилишлари кузатилган. Айрим туманларда эса сув билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Львов, Полтава, Хмелницкий вилоятлари, Житомир ва Харьковда инетнетдан фойдаланишда узилишлар кузатилаётгани хабар қилинган.

Фото: «Коммерсантъ»

Қрим кўпригидаги портлаш билан боғлиқ саккиз киши қўлга олинди

Қрим кўпригида 2022 йилнинг 8 октябрида содир бўлган портлаш бўйича гумонланган саккиз нафар шахс ушланди. Таъкидланишича, улардан беш киши Россия фуқаролари бўлса, қолган уч киши Украина ва Арманистонлик фуқаролари бўлган. Шунингдек, портлаш ташкилотчилари сифатида Украина бош разведка бошқармаси ва унинг раҳбари Кирилл Буданов кўрсатилган.

Байден G20 саммитида Путин билан учрашишдан маъно кўрмаётганини айтди

АҚШ президенти Жо Байден Индонезияда ўтадиган G20 саммитида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашишдан маъно кўрмаётганини айтди. Унинг фикрича, Путин ҳарбий жиноят содир этган. У билан Россия таркибига янги қўшилган субъектлар ҳақида муҳокама қилинмайди. Бироқ, Путин Россияда суд қилинган баскетболчи Бриттни Грайнер ва бошқа АҚШ фуқаролари тақдирини муҳокама қилишни истаса, у музокараларга очиқ. Шунингдек, Байден Путиннинг Украинага нисбатан ядровий қуролни ишлатади деб ўйламаслигини билдирган.

Фото: «РИА Новости»

Бугунинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди.

Бугунда қолинг. «Бугун» билан яшанг.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди