Эрон Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини ўз чегараларигача узайтиришни таклиф қилди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтган Қирғизистон—Эрон бизнес форумида Эроннинг Қирғизистондаги элчиси Саид Харрозий Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини Эронгача узайтириш масаласини кўтарди. Бу ҳақда «Акчабар» хабар берди.

Қайд этилишича, Бишкекка форумда иштирок этиш учун нафақат ўз маҳсулотлари учун янги бозорни излаш, балки қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун потенциал ҳамкорларни излашдан манфаатдор бўлган Эрон компаниялари вакиллари ташриф буюрган.

«Эрон Қирғизистон билан савдо-иқтисодий алоқалар ўрнатишдан манфаатдор. Товар айланмасини ошириш учун биринчи навбатда логистика муаммосини ҳал қилиш керак. Бунинг учун эса Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини Эронгача узайтиришимиз мумкин. Қирғизистон денгизга чиқиш имкониятига эга бўларди», — деган форум доирасида сўзга чиққан Эроннинг Қирғизистондаги элчиси Саид Харрозий.

Аввалроқ Хитойнинг иқтисодий юриши. «Бир камар, бир йўл» стратегияси ва «Янги Ипак йўли» доирасидаги логистика тизимлари ҳақида маълумот берилганди. Қозоғистонда (2013 йил сентябрь) ва Индонезияда (2013 йил октябрь) эълон қилинган BRI лойиҳаси иккита компонентдан иборат. Бири қуруқликда — Ипак йўли иқтисодий камари (SREB) ва иккинчиси денгизда, яъни Денгиз ипак йўли (MSR). Олдинги кўплаб ташаббуслардан фарқли ўлароқ, Хитой ўз лойиҳасини катта маблағ билан қўллаб-қувватлайди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди