Фарғонада томорқасида 205 туп каннабис етиштирган эркак аниқланди

Фарғона вилояти Данғара туманида ўз уйининг томорқасида кўп миқдорда каннабис гивоҳвандлик ўсимлигини етиштириб келган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, Данғара тумани ИИБ жиноят-қидирув бўлими ходимлари томонидан «Қорадори—2022» тадбири ўтказилган. Тадбирда фуқаро Жўраев яшаш хонадони томорқасида 205 туп каннабис етиштириб келаётгани аниқланган. Ўсимликлардан намуналар олиниб, қолган гиёҳвандлик ўсимликлари ёқиб юборилган.

Бундан ташқари, фуқаро Жўраевнинг яшаш хонадонидаги шкаф ичидан 46,39 грамм марихуана топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан юритилган иш жиноят ишлари бўйича Данғара тумани судида кўриб чиқилиб, унга ҳукм ўқилган.

Судланувчи Жиноят кодексининг 270-модда (тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми ҳамда 276-модда (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми «а» банди билан айбдор деб топилиб, 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. У жазони махсус тартибли колонияда ўташи белгиланган.

Аввалроқ Самарқандда 26 ёшли фуқаро томорқасида 2160 туп каннабис етиштираётгани, Бухорода 61 ёшли фуқаро уйида каннабис етиштиргани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди