Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲга учраб ҳалок бўлди — видео

Жиззах вилоятида 32 ёшли ИИБ ходими назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётганида ЙТҲга учраб, вафот этди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, Шароф Рашидов тумани «Учтепа» маҳалласида яшовчи Ҳасанхон Шукуруллаев вилоят ИИБ бошлиғининг фармойишига асосан Зарбдор тумани «Янгикент» маҳалласида ташкил этилган назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган. Бироқ унинг «Жигули» автомобилининг ўнг томон шиналари техник шикастланиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, дала майдони четига ағдарилган.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида лейтенант Ҳасанхон Шукуруллаев олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

«Шу воқеалардан икки олдин катта лейтенант унвони келган экан. Погонини тақмади ҳам», — дейди марҳумнинг отаси.

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда вояга етмаган йигит Cobalt’да ЙПХ ходимини уриб юборгани, Тошкентда ички ишлар ходими хизмат машинасида ЙТҲга учрагани тўғрисида хабар берилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди