«Катта еттилик» давлатлари Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатишни давом эттиради

«Катта еттилик» (G7) давлатлари Россиянинг Украинага амалга оширган ракета зарбаларини, шунингдек, «эскалация қилиш учун қасддан қадамлари»ни қоралаган. G7 давлатлари Украина президенти Владимир Зеленскийга мамлакат учун зарур барча ёрдамларни кўрсатишни давом эттиришга ваъда берган. Бу ҳақда 11 октябрь куни ўтказилган йиғилиш якунлари баёнотида маълум қилинди.

Фото: «РИА Новости»

«Биз президент Зеленскийни Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ёрдамни кўрсатиш бўйича содиқ ва қатъий эканимизга ишонтирдик. Биз молиявий, гуманитар, ҳарбий, дипломатик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни давом этамиз ва Украинани қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз», дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, G7 Россиядаги сафарбарлик ва «глобал тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солувчи ядровий риторика»ни қоралаган. Шунингдек, «Россия томонидан ҳар қандай кимёвий, биологик ёки ядровий қуролдан фойдаланиш жиддий оқибатларни юзага келтиришиданл огоҳлантирган. Баёнотда таъкидланишича, G7 давлатлари ҳарбий ҳаракатлар якунлангач, Россиянинг ҳибсга олинган активларидан Украина инфратузилмасини қайта тиклашга йўналтириш имкониятини ўрганиб чиқади.

«Катта еттилик» давлатларининг йиғилиши 11 октябрь куни бўлиб ўтди. Унинг ўтказилишини Украина президенти Владимир Зеленский 10 октябрь куни Россия томонидан амалга оширилган ракета зарбаларидан сўнг сўраган.

Аввалроқ Россия қўшинлари 11 октябрга ўтар кечаси Запорожье вилоятига яна ракета зарбалари берилгани айтилганди. Маълумотларга кўра, Украинанинг қатор вилоятларида ҳаво «тревога»си эълон қилинган.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди