Путин озиқ-овқат эмбаргосини 2023 йил охиригача узайтирди

Россияга бир қатор маҳсулотларни олиб киришни тақиқлаш муддати 2023 йил 31 декабргача узайтирилди. Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолади.

Маълум қилинишича, гап Россия 2014 йил август ойида жорий этган озиқ-овқат эмбаргоси ҳақида бормоқда. Россия расмийларига кўра, мамлакатга айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хомашё ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришни тақиқлаш Қримнинг аннекция қилиниши ва Россиянинг Украина жанубидаги можарода иштирок этишидан кейин қабул қилинган санкцияларга жавобан киритилган.

Россиянинг Украина ҳудудларига бостириб кириши бошланганидан буён, 2022 йилнинг февраль ойида Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия ва бошқа давлатлар Россияга қарши бир қанча санкциялар пакетини жорий қилди. Мамлакат расмийлари, ўз навбатида, «дўстона бўлмаган мамлакатлар»га бир қатор чекловлар эълон қилди. Россия бозорида фаолият юритаётган бир неча юз хорижий компаниялар мамлакатдан чиқишини ёки номаълум муддатга фаолиятини тўхтатиб қўйишини эълон қилди.

Аввалроқ Байден ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилганди. Шунингдек, Украинада давом этаётган уруш фонида Европа Комиссияси 28 сентябрь куни Россияга қарши янги санкциялар, жумладан, нефть нархининг юқори чегарасини жорий этиш бўйича таклифларни эълон қилган.

«Катта еттилик» давлатлари ҳам Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаганди. 2 октябрь куни Австралия Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирган эди.

Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди