Қашқадарёда бир-бирига туташ икки уйда ёнғин чиқди — видео

Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қарши шаҳрида бир-бирига туташ хонадонларда ёнғин чиққани тасвирланган видео юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 11 октябрь куни тахминан соат 19:55 лар атрофида Қарши шаҳар «Гулшан» МФЙ Китоб кўчасида яшовчи С.Х.га тегишли хонадонда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Қарши шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, воқеа жойига Қарши шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимидан 2 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилинган ва тахминан соат 20:02 ларда етиб борган.

Ёнғин қутқарувчилар ёнғинни соат тахминан 20:25 лар атрофида тўлиқ бартараф этган.

Ёнғиндан уйнинг 40 квадрат метр майдонда том қисми ва қўшни уйда яшовчи М.Б. хонадонининг 20 квадрат метр майдонда том қисми ёнган. Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Аввалроқ Фарғонадаги ҳарбий қисмда ёнғин чиққани айтилган хабарларга муносабат билдирилгани, Тошкентдаги кўп қаватли уйда рўй берган ёнғинда бир киши ҳалок бўлгани, Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиққани, Мирободдаги ресторанда ёнғин содир бўлгани, Бухородаги қамишзорда ёнғин юзага келгани тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади