Қорақалпоғистонда шифокор 76 ёшли ҳамкасбининг пластик картасидан пул ўғирлади

Қорақалпоғистонда ҳамкасбининг пластик картасидаги пулларни ечиб олган шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Тахтакўпир туманида яшовчи 76 ёшли шифокор Ж.А. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан жами 4 миллион сўмдан ортуқ пулларини ечиб олганини билдирган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Ж.А.нинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс унинг ҳамкасби Тахтакўпир туманида яшовчи, поликлиника шифокори 31 ёшли Е.Н. экани аниқланган.

У онлайн таваккалчиликка асосланган ўйинларга берилиб кетгани сабабли ҳамкасбининг кексалигидан фойдаланиб, унинг банк картаси бошқарувини ўзининг телефонидаги мобил иловасига ўтказиб олиш орқали пулларни ўзлаштиргани маълум бўлган.

Е.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада пластик картадан пул ечиб олган аёлга жиноят иши қўзғатилгани, Бухорода ўзгаларнинг пластик картасидан пулларни ечиб келган талаба фош этилгани, Фарғонада ўзганинг пластик картасидаги 6,5 млн сўмни ечиб олган шахсга жиноят иши очилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди