Россия Қрим кўприги портлатилгани билан боғлиқ 8 нафар шахс ҳибсга олинганини эълон қилди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Керч бўғози орқали ўтувчи Қрим кўпригининг портлатилиши бўйича ишда гумон қилинган беш нафар шахс ҳибсга олинганини эълон қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

«Айни пайтда жиноят иши доирасида жиноятни тайёрлашда иштирок этган Россиянинг беш нафар фуқароси, Украина ва Арманистоннинг уч нафар фуқароси қўлга олинди», дейилади махсус хизмат хабарида. Портлаш ташкилотчилари сифатида Украина бош разведка бошқармаси ва унинг раҳбари Кирилл Буданов кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Россияни аннексия қилинган Қрим яримороли билан боғловчи 19 километрлик кўприкда 8 октябрь куни эрталаб портлаш содир бўлди. Қрим кўпригининг автомобиль қисмида юк машинаси портлатиб юборилгани, оқибатида темир йўл поездининг ёнилғи баклари ёниб кетгани айтилмоқда. Россия учун стратегик ва рамзий аҳамиятга эга объект жиддий зарар кўрди. Расмий маълумотларга кўра, тўрт киши ҳалок бўлган. Портлаш сабаб кўприк бўйлаб ҳаракат тўхтатилган.

Керч бўғозидан ўтган Қрим кўприги портлатилганидан икки кун ўтиб, 10 октябрь куни эса Украина шаҳарларига ракета зарбалари бошланди. Киев метроси ҳаракати тўхтатилган, барча станциялар бошпана вазифасини бажариши киришган.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото