Россиядан келган 5 минг муҳожирга Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқи берилгани ростми?

Ўзбекистонда IT соҳаси мутахассисларига яшаш гувоҳномасини бериш мамлакатдаги IT’нинг янги сифат босқичига кўтарилиш жараёнини анча енгиллаштиради. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров «Kommers.uz» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Кадр: YouTube

Отабек Бакиров Россиядан келган муҳожирларнинг 5 минг нафарига Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқи берилгани тўғрисидаги саволга ойдинлик киритган. У яшаш гувоҳномасини олишда барча соҳа мутахассисларига эмас, балки IT мутахассисларига енгиллик берилганини қайд этган.

«Авваламбор, менда бундай ахборотлар йўқ. Яшаш гувоҳномасини олишнинг узун, бирданига амалга ошмайдиган жараёнлари бор. Яъни яшаш гувоҳномасини олиш учун бугун келдингиз, тегишли ҳужжатларни топширдингиз, яшаш гувоҳномасига эга бўлдингиз дегани эмас. Бу анча узоқ муддатни талаб қилади…

Уруш бошлангандан кейин февраль охири март ойларининг бошларида мафкуравий жиҳатдан, бизнес нуқтаи назаридан ёки Россияда фаолиятини олиб бориш имконсиз бўлиб қолганидан биринчи оқим муҳожирлар — релокантлар ташриф буюрганди. Ўшанда Ўзбекистонга IT соҳаси мутахассисларининг 5 минг нафари кириб келгани расман айтилганди.

Ўзбекистонда IT соҳаси мутахассисларига яшаш гувоҳномасини бериш анча соддалаштирилган, бу ҳозирги оқим билан боғлиқ эмас. Қолган IT соҳасидан ташқаридаги мутахассислар тоифасида ёки бошқа меҳнат бозорининг сегментларига бундай енгилликлар берилгани йўқ.

Агарда Ўзбекистоннинг 2016 йилдан кейинги иқтисодиётини инобатга оладиган бўлсак, нолдан бошланган ва янгитдан пайдо бўлаётган иқтисодиёт сегменти — бу IT соҳаси. Нолдан бошланган, яъни пойдевори бўлмаган ва жадал билан ўсиб келаётган соҳалардан бири. Бунда, албатта, меҳнат бозорида IT’га бўлган ички талабнинг, ёшларда бунга нисбатан қизиқишнинг ўрни катта. Лекин янги босқичга кўтарилиш учун, янги буюрма ва талабларни олиш учун сифат жиҳатдан ҳам янги босқичга кўтарилиш керак. Биз айтаётган 5000 нафар IT мутахассиси янги сифат босқичига кўтарилиш жараёнини анча енгиллаштиради ва арзонлаштиради», — дейди Бакиров.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни минтақавий IT марказига айлантириш вазифасини қўйганди. Августда эса Ўзбекистон IT экспорти ўтган олти ойда 4,4 бараварга ошгани маълум бўлган эди.

Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Янгиликлар8:14 | 10.12.22
Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди