«Россияликлар оқими Ўзбекистондаги айрим соҳаларга ижобий таъсир қилди» — Отабек Бакиров

Иқтисодчи Отабек Бакиров «Kommers.uz» нашрига берган интервьюсида россиялик мутахассисларнинг Ўзбекистонга кириб келишидан қайси соҳалар ютаётгани тўғрисида маълумот берди.

Кадр: YouTube

Унинг сўзларига кўра, урушдан аввал ўртадан юқори бўлган сегментдаги профессионал мутахассисларни Ўзбекистонга жалб қилиш Қозоғистонга жалб қилишдан кўра 2-2,5 баробар қимматроқ бўлган. Яъни улар Ўзбекистонга келиш учун ҳамма вақт Қозоғистонга боришдан кўра кўпроқ нарх сўраб келган. Ҳозир шу нархлар тахминан тенглашган. Шу тарафдан Ўзбекистондаги меҳнат бозорининг айрим сегментлари ютган.

«Ўртадан юқори сегментга тааллуқли бўлган профессионалларни арзонроқ нархларда жалб қилиш масаласида Ўзбекистон ютди. Хоҳлаймизми, йўқми тан олишимиз керакки, технологиялар борасида, банкдаги, суғурта, умуман ИТ технологиялари борасида Россия урушгача бўлган шароитда биздан анча илғор эди.

Бу илғор тажрибаларнинг Ўзбекистонга арзонроқ кириб келишидан хурсанд бўлишимиз ва бундан ютаётганимизни ҳисобга олишимиз керак», — дейди Бакиров.

Россия Президенти администрациясидаги манбага кўра, қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин сентябрь охирларида мамлакатни 261 минг эркак тарк этган. Қозоғистон президенти россияликларнинг мамлакатга «оқиб келаётгани» ҳақида гапирганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди