Самарқандда 18 ёшли қизнинг жасади каналдан топилди

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида зўрлангани айтилган қизнинг жасади 1 октябрь куни каналдан топилди. Бош прокуратура ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, август ойида зўрланганлиги ҳақида ариза берган қизнинг жасади 1 октябрь куни Паст Дарғом тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом каналидан топилган.

«Моргда битта қиз жасади бор, шуни битта кўринглар танийсизларми деб чақиришди. Борсак, ҳақиқатдан ҳам шу, жиянимиз экан. Унинг кўзлари чиқиб кетган, сочи кал, бўйин қисмида қандайдир оқ мато ўралган ҳолда эди», — деган қизнинг тоғаси.

Қизнинг қариндошлари у уйдан чиқиб кетган вақт оралиғида Telegram’ига уни зўрлаганликда гумон қилинган йигитдан хабар юборилганини маълум қилган.

Қизнинг тоғасига кўра, у зўрланганлиги ҳақида видео мурожаат қилганидан кейин, маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими генекологга бориб масалага ойдинлик киритиш кераклигини таъкидлаган. Текширув натижалари эса 5 ой аввал қизнинг зўрланганлиги ва бу ҳолат унда яқин кунларда ҳам такрорланиб турганини кўрсатган.

Шунингдек, мазкур ўлим сабабини ва бошқа ҳолатларни аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси ҳамда тегишли хизмат текширувлари тайинланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани, текшириш мобайнида ижтимоий тармоқларда ҳолат билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатлар ҳам ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 4 ёшли боғча боласи сувга чўкиб кетгани юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Катта Фарғона каналида чўкиб кетган йигитнинг ўлими сабаби маълум қилинганди.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди