Самарқандда тўхтаб турган юк машинаси орқасига урилган Matiz мажақланиб кетди — видео

Самарқанд шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Matiz ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Zo‘r TV телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, 3 октябрь куни Самарқанд шаҳар «Қир» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37А 40-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Унда Matiz русумли автомобиль ўзидан олдиндан ҳаракатланаётган автомобилни қувиб ўтаётган вақтда йўлда тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида Matiz ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Навоийда трактор тиркамасига урилган Cobalt ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлганди. Шунингдек, Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Фарғонадаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди