Шавкат Мирзиёев Остонадаги «мулоқот форуми»да нутқ сўзлайди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги «мулоқот форуми»да нутқ сўзлайди. Президент 13-14 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган ўтадиган халқаро саммитларда иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

 

Маълумотларга кўра, улардан бири, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити — минтақа мамлакатлари ўртасида «мулоқот форуми» сифатида танилган. Унинг асосий мақсади — Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва айланишига қарши курашиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Шунингдек, саммитда Осиё минтақасининг деярли барча давлат ёки ҳукумат раҳбарлари иштирок этаётгани инобатга олинса, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ноёб мулоқот майдонига айланишини англаш мумкин.

12 октябрга қадар 51 та делегация раҳбарлари саммитда иштирок этишини тасдиқлаган. Уларнинг 12 нафари давлат раҳбарлари экани маълум қилинган.

Хусусан, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Россия, Ироқ, Эрон, Қатар, Фаластин каби мамлакатлар президентлари саммитда қатнашади. Марказий Осиё минтақасидан эса фақатгина Афғонистон иштирок этмаяпти.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан Қозоғистонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда «Марказий Осиё — Россия» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга бориши ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди