Тошкент вилоятида 28 ёшли аёл шаръий никоҳдаги эрини пичоқлаб ўлдирди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида аёл маст ҳолатда турмуш ўртоғини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Қайд этилишича, 11 октябрь куни Оҳангарон шаҳри Оҳунбобоев маҳалласида яшовчи 28 ёшли З.Каримова хонадонида шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи 33 ёшли А.Шарипов билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, келишмовчилик сабабли ўзаро жанжаллашиб қолган. Шунда аёл ошхона пичоғи билан унинг кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан З.Каримовага нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш)1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Аввалроқ Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдиргани, Сурхондарёда хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилгани, Тошкентда 70 ёшли аёл 96 га кирган онасини пичоқлаб ўлдиргани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео