Тошкент вилоятида от ҳовлидаги 4 метрли чуқурга тушиб кетди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида от ҳовлидаги 4 метрли чуқурга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 12 октябрь куни тумандаги Обод маҳалласида яшовчи фуқаро туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига оти эҳтиётсизлик оқибатида ҳовлисидаги 4 метрли чуқурликка тушиб кетганлигини билдирган ва уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Фото: Тошкент вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Шунингдек, бўлим қутқарувчилари зудлик билан кўрсатилган манзилга етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ҳамда техника ёрдамида чуқурликдаги от талофатларсиз чиқариб олинган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилгани, Тошкентда Чирчиқ дарёси ўртасида қолиб кетган 3 болага ёрдам кўрсатилгани, Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилгани тўғрисида хабар берилганди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди