14:13 | 12.10.22 168

Тошкентга 8 ойда ҳудудлардан қанча одам кўчиб келгани маълум бўлди

Пойтахтга кўчиб келиш кўрсаткичлари 2021 йилга нисбатан камайган

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан 2022 йил январь-август ойларида Тошкент шаҳрига доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони 33 802 кишини ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 4572 кишига камайган.

Тошкент шаҳрига кўчиб келганларнинг:

  • 15 967 нафари — эркаклар;
  • 17 835 нафари — аёллар.

Аввалроқ 2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 4813 кишини ташкил этгани тўғрисида хабар берилган.

Маълумот учун, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси 35,6 миллион кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 17,7 миллиони аёллар бўлса, эркак сони бироз кўпроқ — 17,9 миллион. Шунингдек, шаҳарда яшовчилар сони 18,1 миллион кишига етган бўлса, қишлоқда яшовчилар 17,5 миллион нафарни ташкил қилмоқда.