Украинадаги энергетика объектларининг қарийб 30 фоизига зарар етказилган

Россия томонидан 10 октябрь куни бошланган ҳужумлар оқибатида Украина энергетика инфратузилмаларининг қарийб 30 фоизига шикаст етган. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазири Герман Галушенко CNN’га берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: «Коммерсантъ»

Вазирнинг сўзларига кўра, бу Россия қуролли можаро бошланганидан бери Украина энергетика инфратузилмаларини «жиддий нишонга олган» биринчи ҳолат ҳисобланади.

10 октябрь куни Россия Қрим кўпригидаги портлашга жавобан Украинага ракета ҳужумларини бошлади. Электр энергияси таъминоти камида 15 та вилоятда узилган. Айрим туманларда сув билан ҳам муаммолар кузатилмоқда. Львов, Полтава, Хмельницкий вилоятлари, Житомир ва Харьковда инетнетдан фойдаланишда узилишлар кузатиляпти. Россия Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, ракеталар Украина ҳарбий бошқарув объектлари ва энергетика тизимларига йўналтирилган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Украина шаҳарларига ракета зарбалари Керч бўғозидан ўтган Қрим кўприги портлатилганидан икки кун ўтиб бошланди. Россия президенти Владимир Путин содир бўлгани воқеани теракт деб атаб, унда Украинани айблаганди. Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Дмитрий Медведев портлашга қарши Россиянинг жавоби фақат «террорчиларни тўғридан-тўғри йўқ қилиш» эканини маълум қилган. Президент Владимир Зеленский қатор шаҳарлар ўққа тутилгани юзасидан мамлакат фуқароларига видеомурожаат йўллаган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади