Украинани қайта тиклаш Россия ҳисобидан амалга оширилиши керак — Оқ уй

Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер Украина можаросининг тартибга солиниш шартлари ҳақида гапирди, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: Reuters

Унинг айтишича, бу Украина суверенитетини ҳимоя қилиш, унинг мудофаа қобилиятини таъминлаш, шунингдек, мамлакатни Россия маблағлари ҳисобидан тиклашдир.

«Биз президент Зеленскийнинг қуйидаги элементларни ўз ичига олган адолатли дунёга тайёрлигини олқишлаймиз: БМТ низомига риоя қилиш, ҳудудий яхлитлик ва суверенитет ҳимояси, Украинанинг келажакда ўзини ҳимоя қила олиш қобилиятини таъминлаш, Украинанинг қайта тикланиши, жумладан, буни Россия маблағлари ҳисобида амалга оширишни ўрганиб чиқиш ҳамда уруш вақтида содир этилган жиноятлар учун россияликларни жавобгарликка тортиш», — дейди Жан-Пьер.

Бундан ташқари, у Владимир Путиннинг америкалик тадбиркор Илон Маск билан музокаралар ўтказиш эҳтимолига ҳам изоҳ берган. Аввалроқ Маск бундай музокаралар ўтказилишини рад этганди. ОАВларнинг ёзишича, тадбиркор Украина можаросини тартибга солиш режасини Twitter’да эълон қилишдан олдин Россия президенти билан мулоқот қилган.

Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина билан урушда Россиянинг ғалабасига йўл қўйиб бўлмаслигини, чунки бу НАТО учун мағлубият бўлишини маълум қилганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади