БМТ Бош Ассамблеяси Украина ҳудудларининг аннексиясини тан олмади

БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг ДХР, ЛХР ҳамда босиб олинган Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилган «референдумлар»ни қораловчи резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатда, шунингдек, Россиядан Украина ҳудудларининг аннексия қилиниши баёнотини қайта кўриб чиқиш талаб қилинган.

Фото: UN News

Резолюцияни БМТга аъзо 193 та давлатнинг 143 таси ёқлаган. Унга қарши бешта давлат — Беларусь, Шимолий Корея, Никарагуа, Сурия ва Россия овоз берган. Бундан ташқари, Хитой ва Ҳиндистон каби давлатлар овоз беришдан тийилган. Ўнта давлат овоз беришда иштирок этмаган.

Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь куни Владимир Путин Кремлда ДХР, ЛХР ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларининг «Россияга қўшилиши» тўғрисидаги битимларни имзолаганди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши ўшанда «референдумларни» қоралаб овоз беришга уринганди, бироқ Россия делегацияси тегишли резолюция лойиҳасига вето қўйган эди. 3 октябрда Россия Конституциявий суди Украина ҳудудлари аннексиясини қонуний деб тан олган.

«Катта еттилик» давлатлари ҳам Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаганди. 2 октябрь куни Австралия Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирган эди. Шунингдек, Евроиттифоқ Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини тасдиқлаган.

Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди