«Бу шахсга нисбатан ‘мулла’ сўзини ишлатиш мутлақо нотўғри» — Мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида саломатлигида муаммо кузатилгани сабаб ўзини мулла деб атайдиган эркакка мурожаат қилган аёл унинг ўзига нисбатан ахлоқсиз хатти-ҳаракатлар содир этганидан шикоят қилгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу шахс ҳеч қандай диний маълумот ёки диний рутбага эга бўлмаган. Хабарда айтилган, «ал-Бухорий» номли мадраса ҳам Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бормайди. Араб тили каби бирор ўқув курсларда ўқиш шахсга ҳеч қандай диний фаолият олиб бориш учун асос бўлмайди.

«Демакки, ушбу шахсга нисбатан ‘мулла’ сўзини ишлатиш мутлақо нотўғри, унинг динга ва муллаликка умуман алоқаси йўқ. Аксинча, у фолбинлик, фирибгарлик, ичкиликбозлик каби иллатларга ружу қўйган кимсадир.

Таъкидлаш керакки, ‘мулла’, ‘имом’, ‘мадраса’ кабилар Ислом шиорлари ҳисобланади. Аллоҳ ислом шиорларини улуғлашга тарғиб қилиш баробарида уларни ҳурматсиз қилишдан қаттиқ қайтарган. Айниқса, турли нолойиқ ишларни ‘мулла’, ‘имом’, ‘мадраса’ каби ислом шиорларига боғлаш эса катта гуноҳдир», — дейилган муносабатда.

Шунингдек, Мусулмонлар идораси оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ юритувчилари турли воқеа-ҳодисаларни оммани жалб қилиш мақсадида, дин билан боғлаб кўрсатишдан сақланиш кераклигини, асоссиз хабар тарқатиш Ислом дини кўрсатмасига кўра, катта гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка тортилишга асос бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

Аввалроқ Сурхондарёда ИИБ терговчиси аёлга тегажаклик қилиб, унинг онасини қамагани, Тошкентда кўп қаватли уйнинг лифтида қизларга тегажоғлик қилган эркак салкам 2 йилга озодликдан маҳрум этилгани тўғрисида хабар берилганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади