Чехия россиялик туристларнинг мамлакатга киришини тақиқлайди

Чехия 25 октябрдан бошлаб Россия фуқароларининг Европа Иттифоқининг исталган давлатидан берилган туристик Шенген визалар орқали мамлакатга киришини тақиқлайди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Ян Липавскига таяниб, Novinky нашри хабар берди.

«Биз (ҳукумат) туризм, маданият ва спорт мақсадларида қисқа муддатга Шенген визасини олган Россия фуқароларига нисбатан чекловлар жорий этяпмиз. Уларнинг Чехияга кириши тақиқланади. Бу аввало Прага аэропорти орқали келувчи Россия фуқароларига тааллуқли. Россия режими фуқаролик объектларини ўққа тутаётган бир вақтда биз бунга кўз юма олмаймиз», — дейди Липавски.

Чехия ички ишлар вазири Вит Ракушан ҳукуматнинг барча аъзолари мазкур қарорни қўллаб-қувватлаганини билдирган. «Ушу чора Чехиянинг аниқ позициясини ифодалайди», — дея таъкидлаган у.

Эслатиб ўтамиз, Эстония, Литва, Латвия ва Польша 19 сентябрь куни россиялик туристлар учун чегараларини ёпганди. Кейинроқ Финляндия ва Норвегия ҳам россиялик туристларнинг Шенген визаси бўйича мамлакат ҳудудига киришини тақиқлади.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади