Экоқўмитада «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Давлат экология қўмитасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, кўчат экиш ишларини тизимли равишда тўғри ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қўмитанинг ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, Президент раислигида жорий йил 11 октябрь куни бўлиб ўтган видеоселекторда «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида амалга оширилиши юзасидан белгилаб берилган мақсад ва вазифаларнинг ижросини тизимли равишда таъминлаш, ҳар бир ҳудуднинг табиий шароити – иқлими, тупроғининг таркиби, суғориш шароити ҳолатидан келиб чиқиб кўчатлар экишни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган.

Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати

Йиғилишда 2021 йилги тажрибадан келиб чиқиб, 2022 йил кузги мавсумида 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинганлиги қайд этилиб, аҳоли хонадонлари, кўча ва дала четларида кўпроқ мевали, манзарали дарахтлар ва сабзавот экишни фаол тарғиб қилиш, маҳалла, ташкилот ҳамда муаcсасаларда кўчат экиш ишларини миллий қадрият сифатида намунали ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб олинган.

Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати

Шунингдек, тадбирда кўчат экиш ишларини амалга оширишда иқлим ва тупроқ шароитига мос навларни танлаш билан биргаликда агротехника талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш, минерал ва маҳаллий ўғитлар билан бойитиб, кўчатлар ўсиб ривожланиши учун тупроққа ишлов беришни тўғри йўлга қўйиш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларига қонун бузилишини аниқлаганлик учун пул мукофоти берилиши тўғрисида хабар берилганди.

Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Янгиликлар12:49 | 28.1.23
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар12:27 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди