«Грузия Қримдаги портлашда иштирок этмаган» — Грузия ТИВ

Грузия Ташқи ишлар вазирлиги Керч бўғози орқали ўтган кўприкда портлаган юк машинаси мамлакат чегарасини кесиб ўтмаганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАCC» хабар берди.

«Бирорта ҳам тротиль юки, бирорта юк машинаси ёки бошқа портловчи моддалар бўлган вагон божхона чегарасидан ўтмаган. Агар кимдир юк машинаси шунга қарамай давлат чегарасини кесиб ўтганини даъво қилса, тергов бошланади ва айбдорлар жавобгарликка тортилади. Мен узр сўрашим керак деб ўйламайман», — деган Грузия молия вазири ўринбосари Гиоргий Какауридзе.

Россия ФХХ ва Тергов қўмитаси кўприкни портлатишда фойдаланилган портловчи моддалар Грузия, Арманистон ва Болгария орқали Россияга етказилгани, теракт иши бўйича қўлга олинганлар орасида Грузия фуқаролари ҳам борлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Россияни аннексия қилинган Қрим яримороли билан боғловчи 19 километрлик кўприкда 8 октябрь куни эрталаб портлаш содир бўлганди. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлганди.

Керч бўғозидан ўтган Қрим кўприги портлатилганидан икки кун ўтиб, 10 октябрь куни эса Украина шаҳарларига ракета зарбалари бошланганди. Киев метроси ҳаракати тўхтатилиб, барча станциялар бошпана вазифасини бажариши киришгани айтилганди.

Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Янгиликлар8:14 | 10.12.22
Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди