Наманганда икки ойлик чақалоғини 15 минг долларга сотишга уринган аёл ушланди — видео

Наманган вилоятида икки ойлик чақалоғини сотишга уринган аёл қўлга олинди, деб хабар беради ИИВ ахборот хизмати.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, Андижон вилоятида туғилган, Наманган вилоятида вақтинча яшаб келган аёл ўз фарзандини 15 минг долларга сотаётганида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Ҳозирда Наманган шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-модда (одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари якунланган бўлиб, иш судга оширилган.

Аввалроқ Тошкентда 8 ойлик ўғлини 10 минг долларга сотган аёлга суд ҳукми ўқилганди. У фарзандини боқишга имкони йўқлиги учун сотмоқчи бўлган. Шунингдек, ДХХ Тошкентда чақалоғини 35 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлни ушлаганди.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди